Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Иномарка»ларни божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби ўзгарди

«Иномарка»ларни божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби ўзгарди

Иқтисодиёт ва молия ҳамда ички ишлар вазирликларининг 2024 йил 1 майдаги қўшма қарорига кўра, божхонадан олиб ўтилаётган автотранспорт воситаларини божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартибига доир Низомга ўзгартириш киритилди.

Унга кўра, эндиликда божхона божлари ва солиқлардан тўлиқ озод этилган муддат ўтгандан сўнг хорижий автотранспорт воситасини бир календар йил давомида тўқсон календар кундан ортиқ муддатга вақтинчалик олиб кирганлик учун олиб чиқиб кетиш муддатининг ўтказиб юборилган ҳар куни учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари миқдорида йиғимни тўлаш шарти билан йўл қўйилади.

Эслатиб ўтамиз, амалдаги тартиб бўйича мазкур йиғим ҳар бир от кучидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,7 фоиз миқдорида эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг