Катанец Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец соғлиғи билан боғлиқ муаммолар сабабли Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан тузилган шартномани ўзаро розилик билан бекор қилишга қарор қилди.
Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, словениялик мураббий ўз мурожаатида ҳозирги ҳолатида вазифаларини тўлақонли, профессионал тарзда бажара олмаслигини билдирган.
Ўз навбатида, ЎФА Сречко Катанецга миллий терма жамоа бошқарувидаги меҳнатлари учун миннатдорчилик билдирган.
«ЎФА ҳамда Сречко Катанес ўртасидаги шартнома ўзаро дўстона муносабатларни сақлаган ҳолда бекор қилинди. Ўзбекистон футбол ассоциацияси миллий терма жамоамиз бош мураббийи лавозимига муносиб номзод тайинлаш борасида иш олиб бормоқда», – дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, словениялик мутахассис 2021 йилнинг августидан буён футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамосини бошқариб келади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter