Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Onix» ва «Tracker»ни маҳаллийлаштириш ўртача 55 фоизга етказилади – лойиҳа

«Onix» ва «Tracker»ни маҳаллийлаштириш ўртача 55 фоизга етказилади – лойиҳа

2030 йилгача енгил автомобиллар ишлаб чиқариш ҳажмини 1 млн донага етказиш дастури амалга оширилади.

Бу ҳақда «Ўзбекистон – 2030» стратегиясини «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги Президент Фармони лойиҳасида белгилаб қўйилди.

Ҳужжат лойиҳасига мувофиқ, жорий йилнинг декабрига қадар «Onix» ва «Tracker» автомобилларининг маҳаллийлаштириш даражасини ўртача 55 фоизга, миллий трактор – камида 35 фоизга, осма техника ва тиркамалар – 60 фоизга етказилади.

Шунингдек, Андижон вилоятида «Металл буюмларни қуйиш замонавий цехини ишга тушириш» лойиҳасининг 2-босқичи ишга туширилади.

Бундан ташқари «Ўзавтосаноат» раҳбари У.Розиқуловга маҳаллий автомобилсозлик саноатида барча мавжуд ва янги ишлаб чиқарувчиларга шаффоф ва тенг шароитларни яратиш вазифаси топширилади.

Шу билан бирга Жиззах вилоятида Хитойнинг BYD компанияси билан ҳамкорликда 10 мингта электромобиль ва гибрид автомобилларини тўлиқ циклда ишлаб чиқариш ҳамда «ADM Jizzakh» корхонаси негизида Кореянинг KIA бренди остида автомобилларни тўлиқ циклда ишлаб чиқариш лойиҳасини ишга туширади.

Умуман олганда, йил охирига қадар маҳаллий автомобилсозлик корхоналари томонидан 450 минг дона енгил автомобиллар ишлаб чиқаришга эришиш кўзда тутилмоқда. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг