Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон импортида машина ва транспорт асбоб-ускуналари улуши етакчи

Ўзбекистон импортида машина ва транспорт асбоб-ускуналари улуши етакчи

2024 йилнинг январ-март ойларида Ўзбекистоннинг умумий импорти ҳажми 9 млрд 438,6 млн долларга етди. Бу эса 2023 йилнинг мос даврига нисбатан 3,8 фоиз кўпроқни ташкил этди.

Импорт таркибида энг катта улуш, машиналар ва транспорт асбоб-ускуналари (37,5 фоиз), саноат товарлари (16,4 фоиз) ҳамда кимёвий воситалар ва шунга ўхшаш маҳсулотлар (12,3 фоиз) ҳисобига тўғри келди.

Товарлар импорти динамикаси таҳлилига кўра, 2024 йилнинг биринчи чорагида импорт қилинган товарлар ҳажми, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 151,8 млн АҚШ долларига кўпайди ва 8 747,2 млн АҚШ долларини ташкил этди. Хизматлар импорти эса 691,4 млн АҚШ долларига етди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг