Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистоннинг Дубайдаги Бош консули дипломатик миссиясини тугатди

Ўзбекистоннинг Дубайдаги Бош консули дипломатик миссиясини тугатди

Ўзбекистон бош консули Алишер Саломов Бирлашган Араб Амирликлари Ташқи ишлар вазирлигининг Дубай бўлими бошлиғи ўринбосари Рашид Абдулла Ал Касир билан учрашди.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон – БАА муносабатлари кун тартибидан ўрин олган муҳим масалалар муҳокама қилинди. Амирлик томони Ўзбекистон билан фаол ривожланиб бораётган ҳамкорликни юқори баҳолади.

«Дунё» АА хабарига кўра, БАА вакили Алишер Саломовга Ўзбекистоннинг Дубайдаги Бош консули лавозимида ўтказган самарали беш йиллик фаолияти учун миннатдорлик билдирган.

Эслатиб ўтамиз, Алишер Саломов 2019 йил январь ойида мамлакатимизнинг Дубайдаги Бош консуллигига раҳбар этиб тайинланган эди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг