Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Қамчиқ» довонида ҳандакка тушиб кетган «Жигули» қутқариб олинди

«Қамчиқ» довонида ҳандакка тушиб кетган «Жигули» қутқариб олинди

2025 йил 29 апрель куни соат 15:40 да А-373 «Тошкент–Ўш» автомобиль йўлининг «Қамчиқ» давонидан ўтувчи қисмида «Водий–Тошкент» йўналишида ҳаракатланаётган «ВАЗ-2106» русумли енгил автомобил бошқарувини йўқотиб, йўл четидаги ҳандакка тушиб кетди.

Ўзбекистон ФВВ «Қамчиқ» махсус-қидирув ёнғин-қутқарув бошқармаси матбуот хизматининг маълум қилишича, ушбу ҳолат юзасидан қутқарув хизматига хабар берилган ва гуруҳ зарур техника ҳамда анжомлар билан зудлик билан воқеа жойига етиб борган.

Қутқарувчилар томонидан амалга оширилган ҳаракатлар натижасида автоулов ҳандакдан чиқарилди. Тезкор чоралар туфайли ҳеч ким тан жароҳати олмаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг