Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қарши шаҳридаги эркаклар салонида ёнғин чиқди

Қарши шаҳридаги эркаклар салонида ёнғин чиқди

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида 27 май куни кафе ёниб кетгани айтилган видеолар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълумот берди.

Қайд этилишича, кеча соат 21:16 да Қарши шаҳар ФВБга Қарши шаҳри Ислом Каримов кўчасида жойлашган «Элбро» кафеси ёнаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.

Аниқланишича, бинонинг 1-қаватида фуқаро I.Э га тегишли эркаклар салони ва пастки (подвал) қисмида «Элбро» кафеси жойлашган (иккиси ҳам фуқаро I.Э га тегишли).

Ёнғин бинонинг кириш қисмида вақтинча фойдаланиш учун қўшимча ёғочдан қурилган ошхонасидан келиб чиқгани тахмин қилинмоқда.

Содир бўлган ёнғин баланд алангаланиши оқибатида эркаклар салонининг ички қисми ва бинонинг юқори қаватлари ташқи қисмининг тутундан қорайишига олиб келган, ички қисмига зарар етмаган.

Маълум бўлишича фуқаро I.Э эҳтиётсизлиги натижасида йиқилиб, оёқ қисмидан енгил жароҳат олган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг