Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қашқадарёда юк машинаси пиёдалар йўлакчасидаги ўқувчини уриб юборди

Қашқадарёда юк машинаси пиёдалар йўлакчасидаги ўқувчини уриб юборди

Жорий йилнинг 15 май куни Қашқадарё вилояти Кўкдала туманида одам ўлими билан боғлиқ йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизматининг «xabar.uz»га маълум қилишича, ушбу ЙТҲда тумандаги 37-мактабнинг 2-синф ўқувчиси (9 ёш) вафот этган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасида Кўкдала туман Ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳайдовчига нисбатан эса қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг