Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қозоғистонда ўзбекистонлик аёлнинг ўлдирилиши бўйича суд ҳукми чиқарилди

Қозоғистонда ўзбекистонлик аёлнинг ўлдирилиши бўйича суд ҳукми чиқарилди

2023 йил 29 июн куни Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида ижарага олинган хонадонлардан бирида ўлдириб кетилган ўзбекистонлик аёл иши бўйича суд ҳукми эълон қилинди.

Чимкент шаҳар Жиноят ишлари бўйича туманлараро махсус суди терговида аниқланишича, Қозоғистоннинг Жетисой туманида яшовчи (вақтинча ишсиз, оилали, фарзанди бор) 29 ёшли судланувчи ҳам воқеа содир бўлган пайтда Чимкентга ишлаш учун келган бўлган.

Судланувчи марҳума билан яқин муносабатда бўлиб келган ва шундай кунларнинг бирида унинг телефон аппарати йўқолиб қолади. Эркак телефонни аёл ўғирлаб кетган деб ўйлайди ва шундан жанжал келиб чиқади. Судланувчи ўзаро жанжал оқибатида оёқ кийими боғичи билан аёлни буғиб ўлдиради ва воқеа жойидан қочиб кетади.

Бироқ, бир муддатдан сўнг полиция уни яшаш жойидан қўлга олган. Судда айбланувчи ўз айбини тўлиқ тан олди.

Судланувчининг қилмишлари Қозоғистон Жиноят кодексининг 99-моддаси – қотиллик билан таснифланган. Суд мажлисида унинг қилмишлари тўғри квалификация қилинганлиги айтиб ўтилди ва унга нисбатан ўрта тартибли колонияда 10 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг