Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сафар Остонов: «Блогер ва интернет журналистларини ўқитиш керак!»

Сафар Остонов: «Блогер ва интернет журналистларини ўқитиш керак!»

Фото: «Xabar.uz»

Фарғона шаҳрида «Сўз эркинлиги ва маъсулияти» мавзусида пресс-клуб ўтказилди. Унда босма ва интернет журналистикаси вакиллари, оддий аҳоли иштирок этди.

Тадбирда сўзга чиққан «Ўзбекистон овози» газетаси бош муҳаррири Сафар Остонов блогер ва интернет журналистларини ўқитишни ташкил этишни таклиф этди.

«Бугун мана блогерлар дейиляпти, интернет сайтлари ҳақида гапириляпти.Биз журналда ишловчи журналист, интернет журналисти дея ажратмаслигимиз керак. Битта ватан манфаати йўлида бирлашишимиз лозим. Кейин вилоятлар ОАВ вакиллари, интернет журналистлари ва блогерларни ўқитиш керак. Ўқув курсларини ташкил қилиб, уларнинг хатоларини кўрсатиш лозим» -, дейди журналист.

Эслатиб ўтамиз, ушбу пресс-клуб сессияси Фарғона вилояти ҳокимлиги томонидан уюштирилган пресс-тур доирасида ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг