Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Саида Мирзиёева Доҳада ташкил қилинган Дизайн биенналесида қатнашди

Саида Мирзиёева Доҳада ташкил қилинган Дизайн биенналесида қатнашди

Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева шу кунларда Қатарнинг пойтахти Доҳа шаҳрида бўлиб ўтаётган Дизайн биенналесида иштирок этмоқда.

Мазкур биенналеда Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси билан биргаликда «Crafting Uzbekistan: Tradition in Threads» кўргазма лойиҳаси тақдим этиляпти.

«Ушбу тадбирда ҳам маҳаллий, ҳам минтақавий, ҳам глобал миқёсда дизайн соҳасига оид илғор тажрибалар алмашинуви бўлиб ўтади. Ундаги иштирокимиздан мамнунман.

«Crafting Uzbekistan: Tradition in Threads» кўргазмасида Ўзбекистоннинг бой ҳунармандчилик анъаналари билан замонавий ижод уйғунлигини намойиш этмоқдамиз. Кўп асрлик тарихга эга ҳунармандчилигимизнинг бебаҳо мероси бизни анъана ва маданиятимизни асраб-авайлашга ундайди», – деб ёзади Мирзиёева.

Президент ёрдамчиси, шунингдек, Қатар Музейлар идораси вакилларига глобал маданий алмашинувни ривожлантириш ва бадиий инновациялар яратиш йўлидаги ҳаракатлари, шунингдек, Биенналега таклиф учун миннатдорчилик билдирган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг