Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шавкат Мирзиёев бугун Тошкент вилоятидаги ҳарбий объектларга боради

Шавкат Мирзиёев бугун Тошкент вилоятидаги ҳарбий объектларга боради

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятидаги ҳарбий объектларга ташриф буюриб, мамлакатимиз мудофаа саноатида олиб борилаётган ишлар билан танишади.

Бу ҳақда Президент матбуот хизмати маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг 16 ноябрида Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятидаги ҳарбий қисмга ташриф буюрган ва давлат раҳбарига Туркиянинг «Bayraktar TB2» ҳамда Американинг «MQ-9 Reaper» разведка-зарба учувчисиз учиш аппаратининг парвози намойиш этилган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг