Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тез ёрдам машиналари «заправка»да навбат кутиб қолгани ортидан масъулларга чора кўрилди

Тез ёрдам машиналари «заправка»да навбат кутиб қолгани ортидан масъулларга чора кўрилди

Фото: «Daryo.uz»

Telegram мессенжеридаги каналларда Фарғонда тез ёрдам автомобилларининг метан заправкада навбатда тургани акс этган суратлар тарқалди. Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси воқеани тасдиқлаган.

Маълум бўлишича, 2023 йил 6 декабрь куни Республика тез тиббий ёрдам маркази Фарғона филиали Тошлоқ туман тез тиббий ёрдам станциясига қарашли жами 5 дона Damas русумдаги тез ёрдам автомашинаси соат 9:40 ларда Тошлоқ туманидаги метан газ қуйиш шохобчаси ишламай қолганлиги сабабли Марғилон шаҳридаги метан қуйиш шохобчасига газ қуйиш учун борган.

Фото: «Daryo.uz»

«У ерда тез тиббий ёрдам учун алоҳида йўлак ташкил этилганига қарамай, Марғилон шаҳар станциясига қарашли тез тиббий ёрдам автомашиналари билан бир вақтда келиб қолганлиги натижасида навбат юзага келган», – дейди масъуллар воқеани изоҳлар экан.

Вилоят ССБ ахборот хизматининг қўшимча қилишича, мазкур муаммо юзага келишига сабабчи бўлган мутасаддилар огоҳлантирилиб, уларга чора кўрилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг