Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ханчжоу-2022: Ўзбекистон ҳисобида яна битта олтин медаль!

Ханчжоу-2022: Ўзбекистон ҳисобида яна битта олтин медаль!

Бадиий гимнастика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Тахмина Икромова навбатдаги олтин медалга эга чиқди.

Яккаликнинг кўпкураш дастурида иштирок этган ўзбекистонлик спортчи 131.3 балл билан энг яхши натижани қайд этди.

Эслатиб ўтамиз, Париж-2024 Олимпиадаси лицензиати кеча жамоамий дастурда ҳам олтин медални қўлга киритган эди.

Шу тариқа Ўзбекистон делегацияси 22 та олтин медал, шунингдек умумий ҳисобда 71 та медал жамғарди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг