Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Олимлар вейп кўкрак саратони хавфини оширишини аниқлашди

Олимлар вейп кўкрак саратони хавфини оширишини аниқлашди

Фото: «Cont.ws»

Америкада Йель, Жонс Хопкинс ва Принстон университетлари олимлари электрон сигарета буғи кўкрак ва тананинг бошқа аъзоларида ўсма ривожланишига ёрдам берадиган муҳитни ҳосил қилади деган хулосага келишди, деб ёзади «Daily Mail».

Мутахассислар урғочи сичқонларда тажриба ўтказишди — жониворларнинг бир гуруҳи тоза ҳаводан нафас олишди, иккинчи гуруҳи эса электрон сигарета буғидан ҳидлашга мажбур бўлишди. Икки ҳафтадан сўнг кемирувчиларнинг танасига кўкрак саратони ҳужайраларини укол орқали юборишди.

Натижада буғ таъсирида бўлган сичқонларда олти ҳафта ичида ўсма қарийб икки баравар тезроқ ўсгани аниқланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг