Пенсияга муддатидан аввал чиқмоқчимисиз? Буни уйда ўтириб ҳал қилса бўлади
Пенсия ёшига озгина қолганда ишсиз қолиш катта муаммодек туюлиши мумкин. Аммо сизда қонуний равишда муддатидан олдин пенсияга чиқиш имконияти бор.
Ташкилот ёки якка тартибдаги тадбиркор фаолияти тугатилгани, шунингдек, ходимлар сони ёки штати қисқаргани сабабли ишдан бўшатилган фуқаролар учун my.gov.uz порталида мутлақо бепул ва қулай онлайн хизмат йўлга қўйилди. Энди идорама-идора юришга ҳожат йўқ!
Кимлар муддатидан олдин пенсияга чиқиши мумкин?
- Эркаклар: 58 ёшдан 60 ёшгача ва камида 25 йиллик меҳнат стажига эга бўлса;
- Аёллар: 53 ёшдан 55 ёшгача ва камида 20 йиллик меҳнат стажига эга бўлса.
Қандай ҳужжатлар керак?
- Меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги буйруқ нусхаси.
- Агар меҳнат стажи маълумотлари тўлиқ рақамлаштирилмаган бўлса — меҳнат дафтарчаси нусхаси.
Хизмат ҳаволаси бу ерда.
Жараён қандай кечади?
1. Ариза 2 иш куни ичида кўриб чиқилади.
2. Иш қидирувчи сифатида рўйхатга олинган фуқаро мақбул иш таклифини олиш учун 10 кун ичида бандлик бўлимига бориши лозим.
3. Меҳнат шартномаси бекор қилинган кундан бошлаб 3 ой ичида мақбул иш топиб берилмаса, фуқаро белгиланган тартибда ишсиз деб эътироф этилади. Шундан сўнг тақдимнома расмийлаштирилиб, пенсия тайинлаш учун Пенсия жамғармасига электрон шаклда юборилади.
Хизматдан фойдаланиш мутлақо бепул!


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter