Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Абдулазиз Комилов Муҳаммад Ҳаниф Атмар билан учрашди

Абдулазиз Комилов Муҳаммад Ҳаниф Атмар билан учрашди

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги

Афғонистон Ислом Республикаси Президентининг миллий хавфсизлик масалалари бўйича катта маслаҳатчиси Муҳаммад Ҳаниф Атмар бошчилигидаги делегация Тошкент шаҳрига амалий ташриф билан келиши ҳақида хабар берган эдик.

Кеча, 9 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Муҳаммад Ҳаниф Атмарни қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар берди.

Учрашувда Ўзбекистон-Афғонистон кун тартибининг қатор масалалари, баъзи халқаро ва минтақа муаммолари муҳокама қилинди. Музокараларда асосий эътибор турли шаклларда юқори даражадаги икки томонлама учрашувлар доирасида эришилган келишувларни амалга ошириш жараёнига қаратилди.

Суҳбатда алоҳида эътибор Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган «Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шерикчилик» номли Афғонистон бўйича халқаро конференцияга тайёргарлик кўришга қаратилди.

Музокараларда Афғонистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Сайид Шаҳобиддин Тимурий ҳам иштирок этди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг