Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Анқара ва Вашингтон муносабатларни мўътадиллаштириш механизмини ишлаб чиқади

Анқара ва Вашингтон муносабатларни мўътадиллаштириш механизмини ишлаб чиқади

Фото: «REUTERS»

АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсоннинг Анқарага сафари доирасида Америка ва Туркия ўзаро муносабатларни нормаллаштириш механизмини ишлаб чиқишга келишдилар. Бу ҳақида Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Човушўғли АҚШ давлат котиби иштирокида ташкил этилган матбуот конференциясида маълум қилди.

Тиллерсон Туркияга икки кунлик расмий ташриф билан келган бўлиб, даставвал мамлакат президенти Ражаб Тоййип Эрдўғон билан, сўнгра ташқи ишлар вазири Мевлут Човушўғли билан учрашди.

«АҚШ давлат котибининг мамлакатимиз раҳбари билан учрашувида нафақат икки давлат алоқалари, минтақавий муаммолар бўйича келишувлар ҳам муҳокама этилди. Мамлакатлар ўртасидаги муносабатни мўътадиллаштириш масаласи кўриб чиқилди. Айнан шу масалада алоҳида механизм ишлаб чиқишга келишиб олдик», — дея таъкидлаган Човушўғли.

Вазирнинг айтишича, шу мавзу доирасида турк-америка учрашувлари март ойида ўтказилади.

Маълумки, АҚШнинг Сурия шимолидаги курдларни қўллаб-қувватлаши Туркия ва АҚШ муносабатларига совуқчилик туширганди. Туркия Сурия шимолидаги курдларни тақиқланган Курдистон ишчи партиясига алоқадор деб ҳисоблайди. Бундан ташқари Америка томони 2016 йил июлда Туркияда давлат тўнтаришини амалга оширишга уринишда айбланган Фатҳуллоҳ Гуленни топшириш ҳақидаги талабни ҳам пайсалга солиб келмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг