Ар-Риёд аэропортига ҳужумда икки ўзбекистонлик жароҳат олди
Саудия Арабистони пойтахти аэропортига ҳужумда ўзбекистонликлар жабрланди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
10 октябрь куни Ар Риёднинг Подшоҳ Холид номидаги халқаро аэропорти 3-терминалига баллистик ракета ҳужуми оқибатида Ўзбекистоннинг икки фуқароси енгил жароҳат олди, дейди ТИВ матбуот котиби Омонулла Файзиев.
1977 ва 1997 йилларда туғилган фуқароларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, сўнг Diriyah Hospital шифохонасига етказилган. Тиббий текширув ва зарур муолажалардан сўнг иккала бемор ҳам шифохонадан жавоб берилган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса вақтида аэропорт ҳудудида бўлган яна 20 га яқин Ўзбекистон фуқароси жабрланмаган.
«Ўзбекистоннинг Ар Риёддаги элчихонаси Саудия Арабистонининг тегишли органлари билан биргаликда вазият ривожини кузатишда давом этмоқда, фуқароларимиз билан доимий алоқада бўлиб, уларга зарур консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатмоқда», — деди Омонулла Файзиев


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter