Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Доналд Трампга нисбатан импичмент эълон қилиниши мумкин

Доналд Трампга нисбатан импичмент эълон қилиниши мумкин

Фото: «The Sun»

АҚШ Конгресси вакиллар палатаси аъзоси Эл Грин президент Доналд Трампнинг бир нечта давлатларга нисбатан ҳурматсизларча қилган баёноти ортидан унга нисбатан импичмент масаласини овозга қўйишни ваъда берди. Бу ҳақда «Риа Новости» хабар бермоқда.

— Конгрессдаги муҳокамалар етарли эмас ва улар ҳеч қандай кучга эга эмас, фақатгина бизнинг овозларимиз аҳамиятга молик. Шунинг учун мен кейинги ҳафтада президент Трампга нисбатан импичмент резолюциясини овозга қўяман, дея ёзади у Твиттер саҳифасида.

Аввалроқ, Грин декабрь ойи бошида шунга ўхшаш қонун лойиҳасини тақдим этган эди. Ўшанда вакиллар палатасидаги демократик партиянинг 58 аъзоси уни ёқлаб овоз берган эди. Аммо, бу қонун лойиҳаси қабул қилиниши учун етарли бўлмаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг