Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Интернет тармоғида давлат мулкини сотиш учун ягона портал ташкил этилади

Интернет тармоғида давлат мулкини сотиш учун ягона портал ташкил этилади

Фото: «Boomerengineering.com»

Интернет тармоғида давлат мулкини сотиш учун ягона портал ташкил этилади. Мазкур масала «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» давлат дастурига киритилди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур масала Ўзбекистон президентининг 2017 йил 22 декабрдаги парламентга мурожаатида кўтарилганди. Мурожаатда яқин келажакда барча давлат харидларини амалга ошириш ва давлат мулкини сотиш учун Интернет тармоғида ягона майдон ташкил этиш лозимлиги, бу бюджет харажатларини қисқартириш, давлат мулкини самарали бошқариш ва катта молиявий маблағларни иқтисод қилиш имконини бериши айтилганди.

Давлат дастури кеча, 22 январь куни Президент Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан тасдиқланди. Фармон ва унинг шарҳи «O‘zbekiston 24» телеканалининг «Ахборот» дастурида ўқиб эшиттирилди.

Давлат дастури 231 банддан иборат бўлиб, унга кўра 37 та қонун қабул қилиниши белгиланган. Ундан мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётига доир яна бошқа муҳим масалалар ўрин олган. 

 

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг