Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Нурсултон Назарбоев Шавкат Мирзиёевга қўнғироқ қилиб, таъзия билдирди

Нурсултон Назарбоев Шавкат Мирзиёевга қўнғироқ қилиб, таъзия билдирди

Фото: «President.uz»

Бугун, 24 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев телефон орқали суҳбатлашишди. Бу ҳақда Қозоғистон Президенти матбуот хизмати хабар берди.

Суҳбат аввалида, Нурсултон Назарбоев Қозоғистонда ўзбекистонлик фуқароларнинг вафот этгани муносабати билан ҳамдардлик билдирди. Икки давлат раҳбари телефондаги сўзлашув чоғида, бўлажак учрашув олдидан ўзаро қилинадиган ишларни муҳокама этишди.

Жумладан, икки давлат ўртасида ҳал этилиши керак бўлган масалалар ва икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш борасида фикр алмашишди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг