Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Оқ уй шартини айтди

Оқ уй шартини айтди

Фото: AFP

«АҚШ президенти Доналд Трамп КХДР томонидан аниқ қадамлар ташланган тақдирдагина Ким Чен Ин билан учрашади», — дея маълум қилди АҚШ президентининг матбуот котиби Сара Сандерс. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

«Президент КХДР томонидан аниқ қадамлар ташлангани ва аниқ ҳаракатлар амалга оширилганини кўрмагунча Шимолий Корея раҳбари билан учрашмайди», — дея баёнот берди Сандерс.

Олдинроқ президент Трамп КХДР раҳбари Ким Чен Иннинг Корея яриморолини ядро қуролидан холи ҳудудга айлантириш борасида музокара ўтказиш учун учрашиш таклифини қабул қилгани ҳақида хабар берган эдик. Учрашув май ойига қадар бўлиб ўтиши лозим.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг