Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қодир Жўраев: Илк бор «Марказий Осиё + Афғонистон» форматига асос солинади

Қодир Жўраев: Илк бор «Марказий Осиё + Афғонистон» форматига асос солинади

Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Қодир Жўраев.

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Қодир Жўраев Афғонистон бўйича Тошкент конференцияси ҳақида фикр билдирди.

– Нуфузли Тошкент халқаро конференцияси қўшни Афғонистонни жаҳон ҳамжамияти ва Марказий Осиёда юз бераётган фаол жараёнларга кенг жалб қилиши кутилмоқда. Шу мақсадда анжуман арафасида минтақавий ҳамкорликнинг янги шакли сифатида «Марказий Осиё + Афғонистон» (C5+1) биринчи йиғилиши бўлиб ўтади. Мазкур формат Афғонистоннинг Марказий Осиё мамлакатлари билан савдо-иқтисодий ва инфратузилма алоқалари тизимининг муваффақиятли интеграцияси, минтақавий миқёсдаги аниқ лойиҳа ва дастурларнинг самарали амалга оширилишига хизмат қилади, – деди у.

Маълумот ўрнида, Афғонистон бўйича нуфузли конференция якунида Тошкент декларацияси қабул қилиниши кутилмоқда. Унда Афғонистонда тинчлик ўрнатиш ва барқарор ривожланиши учун шароит яратиш, афғон халқининг минтақа ҳамда бутун дунёдаги ижобий жараёнларга жалб қилинишини таъминлашга қаратилган устувор вазифалар акс этиши айтилмоқда, деб хабар берди «ЎзА».

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг