Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон делегацияси Иброҳим Раисий билан видолашув маросимида қатнашди

Ўзбекистон делегацияси Иброҳим Раисий билан видолашув маросимида қатнашди

Эрон пойтахти Теҳрон шаҳрида марҳум президент Иброҳим Раисий билан видолашув маросимида Ўзбекистон делегацияси ҳам қатнашди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Нуриддин Исмоилов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Эроннинг марҳум президенти Иброҳим Раисий, ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллаҳиён ва бошқа юқори мартабали мулозимларнинг видолашув маросимида иштирок этди.

Эслатиб ўтамиз, бортида юқори мартабали шахслар бўлган вертолёт якшанба куни Эрон шимоли-ғарбидаги тоғли ҳудудда, Озарбайжон ва Туркия чегарасига яқин жойда қулаганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг