Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Марказий Осиё давлатлари дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари билан учрашди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Марказий Осиё давлатлари дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари билан учрашди

Фото: «Sputnik»

2018 йил 5 январь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Қирғизистоннинг Фавқулодда ва мухтор элчиси Данияр Сидиқов, Тожикистоннинг Фавқулодда ва мухтор элчиси Содиқ Имомий, Туркманистоннинг Фавқулодда ва мухтор элчиси Шири Шириев ва Қозоғистоннинг Муваққат ишлар вакили Мурсал-Наби Туякбаевни қабул қилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Хабарда айтилишича, учрашувда Абдулазиз Комилов Марказий Осиё давлатларининг Тошкентдаги дипломатик ваколатхоналар раҳбарларини Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил сентябрда Нью-Йорк шаҳрида БМТ Бош Ассамблеяси ва ноябрда Самарқанд шаҳрида ўтказилган халқаро конференция минбарларидан илгари сурган Марказий Осиё давлатларининг кўп қиррали ҳамкорлигини ривожлантириш бўйича ташаббусларини амалга ошириш юзасидан Ўзбекистон таклифлари билан таништиргани маълум қилинган.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигининг матбуот хизмати Ўзбекистон томонининг таклифлари айнан нималардан иборат бўлгани ва бунга Марказий Осиё давлатларининг республикадаги дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари қандай муносабат билдирганига аниқлик киритилмаган. Фақатгина хабар сўнгида томонлар минтақа кун тартибининг бошқа масалалари юзасидан ҳам фикр алмашгани айтиб ўтилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг