Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Президент қарори билан халқаро шартнома тасдиқланди

Президент қарори билан халқаро шартнома тасдиқланди

Фото: Президент матбуот хизмати.

«Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида»ги Президент Қарори (ПҚ-134-сон, 19.03.2024 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, Ўзбекистон ва Озарбайжон Республикаси Ҳукуматлари ўртасида энергетика соҳасида ҳамкорликни янада чуқурлаштириш тўғрисидаги Битим тасдиқланди.

Битим 2023 йил 22 август куни Боку шаҳрида имзоланган.

Энергетика вазирлиги мазкур халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди.

Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга кирганидан кейин Ўзбекистоннинг мажбуриятлари бажарилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминлайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг