Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Мирзиёев Қозоғистон Бош вазирининг биринчи ўринбосарини қабул қилди

Мирзиёев Қозоғистон Бош вазирининг биринчи ўринбосарини қабул қилди

Фото: «President.uz»

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 4 май куни Қозоғистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, Икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўшма комиссия ҳамраиси Асқар Маминни қабул қилди.

Давлат раҳбари меҳмонни қутлар экан, Ўзбекистон-Қозоғистон ҳукуматлараро комиссияси самарали фаолият кўрсатаётгани ва амалий натижалар бераётганини мамнуният билан қайд этди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Икки давлат Бош вазирларининг биринчи ўринбосарлари раислик қилаётган комиссия бугунги кунгача 17 мажлис ўтказди, жумладан, охирги мажлис жорий йилнинг март ойида Остонада бўлиб ўтди. 4 май куни Тошкентда комиссия ҳамраислари амалий музокаралар ўтказди.

Учрашувда Президент савдо-иқтисодий, инвестиция, транспорт-коммуникация, гуманитар ва бошқа соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш, истиқболли лойиҳа ва дастурларни биргаликда амалга ошириш муҳим эканини таъкидлади.

Ўз навбатида, Асқар Мамин давлатимиз раҳбарига самимий қабул учун чуқур миннатдорлик билдириб, Қозоғистон олий даражада эришилган келишувларнинг сўзсиз ва ўз вақтида ижросини таъминлаш мақсадида қардош мамлакатларимиз ўртасидаги кенг кўламли шерикликни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашга тайёр эканини қайд этди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг