Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қутлуғ ойда Аллоҳнинг марҳамати ёғилади — Президент

Қутлуғ ойда Аллоҳнинг марҳамати ёғилади — Президент

Президент Шавкат Мирзиёев айни вақтда Олмазор туманида бўлиб турибди. Давлат раҳбари ташриф давомида 102-сонли заиф эшитувчи болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатга борди.

Айни вақтда давлат раҳбари бошчилигида «Саховат», «Мурувват» ва «Меҳрибонлик» уйлари ҳамда махсус мактаб интернатлари фаолияти бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилмоқда.

Олмазор туманига йигирма биринчи марта келаётган эканман. Рўзаи Рамазон ойида чин кўнгилдан қилинадиган барча дуоларимиз ижобат бўлади. Сизларни, халқимизни шундай улуғ айём кунлари билан табриклайман. Қутлуғ ойда Аллоҳнинг марҳамати ёғилади дегани бежизмас. Жума куни Олмазор туманига келиб селектор ўтказяпмиз. Қуръони Каримда ҳам шундай айтилади: «Яхшиликнинг мукофоти фақат яхшилик» бўлади. Бугунги мулоқотимизда одамларга яхшилик қилиш учун ҳар масалани очиқ айтинглар, — деди давлат раҳбари йиғилиш давомида.

Шавкат Мирзиёев томонидан таъкидланишича, 1966 йилда қурилган, 2015-2016 йилларда капитал таъмирланган 102-сонли махсус мактабда энди:

- технология хоналари таъмирланади;

- мактаб ҳудудида ишлаб чиқариш устахоналари ташкил этилиб, битирувчи синф ўқувчилари касб-ҳунарга ўргатилиб, диплом беришни йўлга қўйилади;

- мактаб ҳудудида узоқ йиллардан буён фойдаланилмай турган бассейнни таъмирланади;

- болалар бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ва уларни соғломлаштириш учун замонавий жиҳозлар ўрнатилади (варкаут, тренажёрлар ва ҳк.).

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг