Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев Россия президентини туғилган куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Россия президентини туғилган куни билан табриклади

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 7 октябрь куни Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Шавкат Мирзиёев Владимир Путинни туғилган куни билан чин дилдан табриклаб, энг самимий ва эзгу тилакларини билдирди.

Мулоқотда олий даражадаги учрашув ва музокаралар давомида эришилган келишувларни амалга ошириш доирасида икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Шунингдек, давлат раҳбарлари Россия Федерацияси президентининг Ўзбекистонга давлат ташрифини ўтказиш билан боғлиқ масалаларни ҳам муҳокама қилдилар. Халқаро ва минтақавий сиёсатнинг долзарб масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг