Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Халқаро медиа ҳоллда Ўзбекистон Экологик партияси томонидан давра суҳбати бўлиб ўтди

Халқаро медиа ҳоллда Ўзбекистон Экологик партияси томонидан давра суҳбати бўлиб ўтди

Бугун 18 октябрь куни Халқаро Медиа ҳоллда Ўзбекистон Экологик партияси томонидан нодавлат ва давлат оммавий ахборот воситалари, телерадиоканаллар, веб сайтлар вакиллари, журналист ҳамда блогерларга ўз сайловолди ташвиқот-тарғибот тадбирларини намойиш қилиш бўйича давра суҳбати ўтказилди.

Партия аъзолари Медиа холлга ўз сайловолди тарғибот воситалари, байроқлар, флайер ва бошқа турдаги тарқатма материаллари билан кириб келишди. Шундан сўнг партия вакиллари тадбир иштирокчиларига мамлакатимиз бўйлаб амалга оширган тарҳибот-ташвиқот тадбирлари, сайловчилар билан учрашувлар ҳақида батафсил маълумот беришди.

Сайловолди ташвиқот ишлари учун сиёсий партиялар номзодларига тенглик тамойиллари асосида ажратиб берилган барча имкониятлардан самарали фойдаланилмоқда. Шу билан бирга, интернет тармоқлари, нодавлат теле ва радиоканаллар, нодавлат матбуот нашрлари орқали номзод ва унинг сайловолди дастури ҳақидаги маълумотлар мунтазам ёритиб борилмоқда.

Маълумот учун, 2021 йил 27 август куни партиянинг III съездида Ўзбекистонда президентлик сайловида иштирок этиш ва президент лавозимига партия раҳбари Нарзулло Обломуродовни номзодини кўрсатиш тўғрисида қарор қилинди ҳамда Номзоднинг Сайловолди дастури маъқулланганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг