Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Александр Гейнрих қозоқ клубига мураббий бўлади

Александр Гейнрих қозоқ клубига мураббий бўлади

Фото: «fc-aktobe.kz»

Ўзбекистон терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Александр Гейнрих фаолиятини якунлашга қарор қилди.

Гейнрих сўнгги вақтларда «Ордабаси» жамоаси таркибида сўп сураётган эди. Қозоқ нашрларида ёзилишича, у қозоқ футболидан узоқлашмоқчи эмас. У бир пайтлар ўз сўп сурган «Актобе» клубида селекционер-мураббий сифатида иш бошлайди.

Александр Гейнрих ўз фаолиятини 2001 йилда «Дўстлик» клубида бошлаган. У шундан сўнг «Пахтакор», «Локомотив», ЦСКА, «Торпедо», «Сувон Самсунг Блювингс» (Жанубий Корея) ва «Эмирейтс» (БАА) ва «Актобе» ва «Ордабаси» клубларида тўп сурган.

Александр Гейнрих Ўзбекистон терма жамоаси таркибида 98 ўйин ўтказиб, 31 гол урган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг