Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Арсенал» «Манчестер Сити»ни йирик ҳисобда енгиб, Англия суперкубогини қўлга киритди

«Арсенал» «Манчестер Сити»ни йирик ҳисобда енгиб, Англия суперкубогини қўлга киритди

Фото: Чемпионат

Лондоннинг «Арсенал» клуби ўз тарихида 18-марта Англия суперкубогини қўлга киритди. Жамоа Кардиффда «Манчестер Сити»ни 3:0 ҳисобида мағлуб этди.

Ўйиннинг 23-сониясида Риккардо Калафиори ҳисобни очди. One Football нашрининг маълумотларига кўра, бу 1968 йилдан бери суперкубок ўйинининг биринчи дақиқасида урилган биринчи ва кубок тарихидаги энг тезкор гол бўлди.

Лондон жамоаси сафида яна Кай Хавертц (28) ва Мартин Эдегор (48) гол уришди.

Ўтган мавсумда «Арсенал» Премьер лигада ғолиб бўлган бўлса, манчестерликлар Англия кубогини қўлга киритди. 

«Шаҳарликлар» сафида Абдуқодир Ҳусанов тўлиқ ҳаракат қилди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг