Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Баҳодир Жалолов финалда ўзбек боксчиси билан жанг қилди

Баҳодир Жалолов финалда ўзбек боксчиси билан жанг қилди

Россиянинг Хабаровск шаҳрида бокс бўйича «Константин Коротков хотира турнири»нинг финал жанглари ташкил этилди.

Унда эркаклар ўртасидаги энг оғир вазн тоифасида ҳал қилувчи беллашув ҳамюртларимиз Баҳодир Жалолов ва Лазизбек Мулложонов ўртасида кечди.

3 раунд этиб белгиланган жанг тўлиқ давом этди ва унда очколар ҳисобига кўра Жалолов ғалаба қозонди ҳамда турнир чемпионига айланди.

Маълумот учун, ҳар икки боксчимиз Париж-2024 Олимпиадасига йўлланма қўлга киритган. Улар учун Россиядаги турнир тайёргарлик вазифасини ўтаб беради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг