Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Барселона» ҳужумчисини «сув текин»га сотиб юборди

«Барселона» ҳужумчисини «сув текин»га сотиб юборди

Фото: «twitter.com/SevillaFC»

«Севилья» клуби Мунир Эль-Ҳаддадини ўз сафига қўшиб олганини расман эълон қилди.

Андалусияликлар 23 ёшли иқтидорли ҳужумчи учун «Барселона»га атига 1,05 миллион евро тўлаши маълум бўлди.

Бугун футболчи тиббий кўрикдан ўтган ва янги клуби билан 4,5 йиллик шартномага имзо чеккан.

Жорий мавсумда Мунир Ла Лигада 7 учрашувда майдонга тушиб, битта гол ва битта голли пас муаллифи бўлди.

«Барселона» ўз футболчисини бундай нархда қўйиб юборишига сабаб — Мунирнинг каталонияликлар билан шартномаси ёзда якунига етарди ва у клуб билан келишувни узайтиришни истамади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг