Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Эртага «Uzbek Tigers» жанг ўтказади. «Спорт» уни тўғридан-тўғри олиб кўрсатадими?

Эртага «Uzbek Tigers» жанг ўтказади. «Спорт» уни тўғридан-тўғри олиб кўрсатадими?

Фото: «Olamsport.com»

Эртага, 7 апрель куни Бутунжаҳон бокс сериясининг саккизинчи мавсумида иштирок этаётган «Uzbek Tigers» Венесуэланинг «Venesuela Caciques» жамоасига қарши рингга кўтарилади. Бугун жанглар олдидан матбуот анжумани ва жамоаларнинг вазн ўлчаш маросими ўтказилган.

Термиз шаҳри мезбонлик қиладиган баҳсларда бир кунда ўнта жанг ўтказилиши режалаштирилган. Унда қуйидаги боксчиларимиз рингга кўтарилишади:

С1 гуруҳи. Жанглар соат 19:00да бошланади.

49 кг: Нодиржон Мирзааҳмедов – Поланко Васкес

56 кг: Шаҳобиддин Зоиров – Йоэль Финол

64 кг: Алиёр Норалиев – Кристиан Паласио

75 кг: Исроил Мадримов – Кейбар Гонсалес

91 кг: Санжар Турсунов – Белло Диас

С2 гуруҳи. Жанглар соат 22:00да бошланади.

52 кг: Жасур Латипов — Хесус Рохас

60 кг: Шунқор Абдурасулов — Луис Кабрера

69 кг: Маҳмуд Ғоипов — Габриэль Маэстре

81 кг: Бектемир Мелиқўзиев — Налек Корбаж

+91 кг: Баҳодир Жалолов — Жордан Эрнандес

Ҳозирда бокс мухлисларини бир савол қизиқтирмоқда: бу жанглар «Спорт» телеканали орқали жонли эфирда намойиш этиладими?

Olamsport.com нашри хабарига кўра, жанглар тўғридан-тўғри эфирда кўрсатилмайди. Чунки, режага биноан эртага ўша вақтда футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг икки учрашуви ("Локомотив" - "Қўқон-1912", "Навбаҳор" - "Насаф") трансляцияси амалга оширилади. Бокс жанглари эса кечки дастурларда ёзиб олинган ҳолда эфирга узатилиши режалаштирилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг