Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ЖЧ-2018. Инглизлар Африка вакилларини таслим қилишди

ЖЧ-2018. Инглизлар Африка вакилларини таслим қилишди

ЖЧ-2018 мусобақаси G гуруҳи 1-тур учрашувидан ўрин олган Тунис ҳамда Англия терма жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди. «Волгоград-Арена»да бўлиб ўтган ўйинда Европа вакилларининг қўли баланд келди.

Учрашув инглизларнинг кетма-кет ҳужумлари билан бошланди ва бу тез орада ўз самарасини берди. Бурчакдан узатиб берилган тўпни Жон Стоунс боши билан дарвозага йўналтирди, бироқ тўпни дарвозабон бартараф этишга муваффақ бўлди. Қайтган тўпни Ҳарри Кейн яқин масофадан дарвозага жойлаб қўйди.

35-дақиқада Кайл Уокер ўз жарима майдони ичида рақибни қўполлик билан тўхтатиб қолди, белгиланган пенальтини Сасси аниқ бажариб, мувозанатни тиклашга эришди.

Иккинчи бўлимни жамоалар нисбатан сокин бошладилар, фақат сўнгги дақиқаларга келиб Англия босимни оширди ва бу ўз фойдасини кўрсатди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда бурчак зарбаси ижро этилди: бу пайтда ҳимоячилар томонидан қаровсиз қолдирилган Кейн боши билан тўпни дарвозага аниқ йўналтирди ва жамоасига ғалаба келтирган голга муаллиф бўлди.

Гуруҳдаги иккинчи ўйинда Бельгия терма жамоаси Панамани йирик ҳисобда мағлуб этганди. Шу тариқа, Англия ва Бельгия терма жамоалари гуруҳ пешқадамлигини бўлишиб туришибди.

ЖЧ-2018, G гуруҳи

Тунис – Англия 1:2 (1:1, 0:1)

Голлар: 0:1 – 11 Кейн, 1:1 – 35, пенальти Сасси, 1:2 – 90+1 Кейн.

Тунис: Ассен (Бен-Мустафо, 15), Бен-Юссуф, Маалуль, Бронн, Мерья, Слити (Бен-Амор, 74), Скири, Хазри (Халифа, 85), Сасси, Бадри, Бен-Юссуф.

Англия: Пикфорд, Уокер, Стоунз, Янг, Магуайр, Алли (Лофтус-Чик, 80), Лингард, Стерлинг (Рэшфорд, 68), Хендерсон, Триппьер, Кейн.

Огоҳлантириш: Уокер (33).

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг