Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Malibu»лар тайёр: энди тақдирлаш қолди холос (видеорепортаж)

«Malibu»лар тайёр: энди тақдирлаш қолди холос (видеорепортаж)

23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатида зафар қучган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси аъзоларига Президент совғаси — биттадан «Chevrolet Malibu» автомобилларининг калитлари топширилади.

Фото: «Xabar.uz»

Аввал хабар берганимиздек, Президент Шавкат Мирзиёевнинг топшириғи билан яна бир неча дақиқалардан сўнг «Ўзбекистон» меҳмонхонасида 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатида зафар қучган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси аъзоларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтади. Қитъа чемпионларининг ҳар бирига Президент совғаси — биттадан «Chevrolet Malibu» автомобилларининг калитлари топширилади.

Фото: «Xabar.uz»

Айни пайтда тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтадиган «Ўзбекистон» меҳмонхонасининг ёнида Осиё чемпионларини муносиб равишда кутиб олишга қизғин тайёргарлик кўрилмоқда. Изғирин совуққа қарамасдан юзлаб кишилар ушбу жараёнга шайланмоқда. Бу ерга аллақачон чемпионларни қутлаш учун терма жамоа фан-клуби аъзолари ҳам етиб келишган. «Chevrolet Malibu» автомобиллари аллақачон бу ерга келтириб қўйилди.

Хитойда ўтказилган Осиё чемпионатида ғолиб бўлган Ўзбекистон U-23 терма жамоаси бугун Тошкент вақти билан 23:50да пойтахтимизга етиб келишади. «Xabar.uz» манбасининг маълум қилишича, чемпион футболчиларимиз жойлашган автобус бугун соат 00.00да Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортидан (терминал-3, маҳаллий) йўлга чиқади ва пойтахтимизнинг Бобур, Нукус, Афросиёб, Ш.Рашидов, Навоий, А.Темур кўчалари бўйлаб «Ўзбекистон» меҳмонхонасига қадар ҳаракатланади. 

Соат 00.30да футболчиларни «Ўзбекистон» меҳмонхонаси олдида тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтади. Тантанали тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов, давлат ва нодавлат ташкилотлари вакиллари, эл ардоғидаги санъаткорлар, ОАВ ходимлари, футболчиларнинг яқинлари, Ёшлар иттифоқи фаоллари иштирок этишади. Жараён «Ўзбекистон24» телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади.

Фото: «Xabar.uz»
Фото: «Xabar.uz»

Эслатиб ўтамиз, Хитойда бўлиб ўтган 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатининг финалида Ўзбекистон олимпиячилари вьетнамлик тенгдошлари устидан ғалаба қозониб, ўз тарихида илк марта Осиё чемпионлигига сазовор бўлган эди. Футболчиларимизни ушбу ғалаби билан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджоновқутлаган ва Осиё чемпионати ғолибларига табрик йўллашган эди.

Шунингдек, Осиё Футбол Конефедерацияси Президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси U-23 Осиё чемпионатида ғалаба қозониб, чемпионликка эришгани муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни табриклаган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг