Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Манчестер Юнайтед» Чемпионлар лигаси учун курашдан чиқиб кетди

«Манчестер Юнайтед» Чемпионлар лигаси учун курашдан чиқиб кетди

Фото: Sportbox

Бугун Англия премьер-лигаси 35-тури доирасида бир қатор учрашувлар якунига етди.

«Манчестер Юнайтед» ўз майдонида «Бёрнли»ни қабул қилди: Антони 79-дақиқада жамоасини олдинга олиб чиқди, бироқ Онананинг 87-дақиқадаги хатоси қимматга тушди — пеналтидан гол киритган «Бёрнли» «Олд Траффорд»дан дуранг билан қайтди — 1:1. Ўйиндан сўнг Эрик тен Ҳаг шогирдлари 54 очко билан 6-ўринда — ЕЧЛ йўлланмасини қўлга киритиш имконияти қолмади. 4-ўринда кетаётган «Астон Вилла» ҳисобида 66 очко бор.

«МЮ»нинг яқин таъқибчиси — «Нюкасл» «Шеффилд»ни енгиб 53 очко билан 7-ўринда боряпти. Турнир бошидан буён атиги 16 очко жамғарган «Шеффилд» расман АПЛ билан хайрлашди.

АПЛ. 35-ТУР

Манчестер Юнайтед – Бёрнли 1:1

Голлар: 1:0 автогол 79 Антони, 1:1 автогол 87, пеналти Амдуни.

Нюкасл – Шеффилд Юнайтед 5:1

Голлар: 0:1 — 5 Аҳмедҳоджич, 1:1 — 26 Исак, 2:1 — 54 Бруно Гимараэс, 3:1 — 61, пеналти Исак, 4:1 — 65, Осборн (автогол), 5:1 — 72 Уилсон.

Вулверҳэмптон – Лутон 2:1

Голлар: 1:0 — 39 Хван Хи Чхан, 2:0 — 50 Гомеш, 2:1 – 80 Моррис.

Фулҳэм – Кристал Пэлас 1:1

Голлар: 1:0 — 52 Родриго Муниз, 1:1 — 87 Шлупп.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг