Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Машҳур спортчи тўсатдан вафот этди

Машҳур спортчи тўсатдан вафот этди

Унинг ижтимоий тармоқларда 8,4 миллион обуначиси бор эди.

Ижтимоий тармоқларда Joesthetics номи билан танилган бодибилдер Жо Линднер 30 ёшида вафот этди.

Унинг издошлари Линднер миллионлаб одамларни бодибилдингга илҳомлантирганини ёзишган.

У немис фитнес гуруси ҳисобланган, деб ёзади New York Post ва у Instagram'да 8,4 миллион обуначини тўплаганди.

Тармоққа қўйилган сўнгги фотосуратларида танаси фақат мушаклардан иборат бўлганини кўриш мумкин.

Унинг тўсатдан юз берган ўлими ҳақидаги хабарни Ниша исмли маҳбубаси эълон қилиб, ўлим сабаби аневризма (артерия нуқсони) эканлигини айтди. Унинг сўзларига кўра, Линднер ўлимидан бир неча кун олдин бўйнидаги оғриқлардан шикоят қилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг