Мессининг «Интер Майами»даги янги маоши маълум бўлди
Лионел Месси янги шартномаси асосида «Интер Майами»да 2026 йилда асосий маош сифатида 25 миллион АҚШ доллари олади.
Шу тариқа аргентиналик юлдузнинг жорий йилда кафолатланган жами даромади 28,3 миллион доллардан ошиши кутилмоқда.
«Интер Майами» 2026 йилда футболчиларга жами 54,6 млн доллар тўлайди. Солиштириш учун: бу борада иккинчи ўриндаги «Лос-Анжелес» жами 32,7 млн, лигада энг паст кўрсаткичга эга «Филаделфия» 11,7 млн доллар йиллик маош тўлайди.
Месси «Интер Майами» билан 2023 йил июлида имзолаган илк шартномада 12 млн доллар асосий ва тахминан 20,5 млн доллар йиллик кафолатланган тўлов кўзда тутилган эди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter