Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ОАВ: Элдор Шомуродовнинг собиқ клуби чуқур инқироз ёқасида турибди

ОАВ: Элдор Шомуродовнинг собиқ клуби чуқур инқироз ёқасида турибди

Фото: fc-rostov.ru

Ҳужумчи Элдор Шомуродов ўйнаган жамоа оғир молиявий аҳволга тушиб қолди. 

Ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов тўп сурган Россия клуби оғир молиявий қийинчиликларга дуч келган.

Хабарларга кўра, «Ростов» клуби солиқ ва иш ҳақи бўйича қарийб 128 миллион рубл қарздор. Қарз туфайли клубнинг ҳисоблари музлатилган. Клуб молиявий муаммоларини ҳал қилмагунча, ҳисоблар очилмайди.

Элдор Шомуродов «Ростов» клуби сафида 2017—2020-йилларда ўйнаган.

У 2017 йилнинг июль ойида «Бунёдкор»дан Россия клубига ўтган эди ва 2020 йилнинг сентябрь ойида Италиянинг «Женоа» клубига трансфер қилингунига қадар «Ростов» шарафини ҳимоя қилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг