Олимпиада-2028: Гимнастикачиларга сунъий интеллект ҳакамлик қилиши мумкин — Тhe Аthletic
Лос-Анжелес шаҳри мезбонлик қиладиган 2028 йилги Олимпия ўйинларида гимнастика мусобақаларини сунъий интеллект баҳолаши мумкин, деб хабар берди Тhe Аthletic нашри.
Халқаро гимнастика федерацияси баҳолаш билан боғлиқ жанжалларнинг олдини олиш мақсадида сунъий интеллектни (СИ) жорий этиш масаласини муҳокама қилмоқда.
Ушбу тизим Нидерландияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида синовдан ўтди: СИ чиқишларни таҳлил қилиб, ҳакамларга балл қўйишда кўмаклашди.
Олимпиадада якуний қарор барибир инсонлар томонидан қабул қилинади, бироқ федерация раҳбари Моринари Ватанабэ келажакда баҳолашни тўлиқ сунъий интеллектга топширмоқчи.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter