Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Осиё чемпионларига берилган «Малибу»лар учун пул талаб қилишгани ростми?

Осиё чемпионларига берилган «Малибу»лар учун пул талаб қилишгани ростми?

Фото: ЎФА

Шу кунларда турли оммавий ахборот воситаларида Хитойда бўлиб ўтган U-23 Осиё чемпионатида ғолиб чиққан Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларига Президент Шавкат Мирзиёев томонидан берилган мукофотлар — «Малибу» автомашиналари ҳали расмийлаштирилмагани ҳақидаги хабарлар пайдо бўлди.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси мазкур хабарлар ҳеч қандай асосга эга эмаслигини маълум қилди. Қайд этилишича, футболчиларга топширилган «Малибу»лар Президент совғаси бўлиб, бу автомашиналар учун қандайдир тўлов талаб қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ.

Аксинча, Ўзбекистон футбол ассоциацияси футболчиларнинг хаёлини бўлажак мусобақалардан чалғитмаслик, бор эътиборларини машғулотларга қаратишлари учун автомашиналарни футболчилар номига расмийлаштириш билан боғлиқ барча тўловларни ўз зиммасига олган.

Аввалроқ турли ОАВ орқали мазкур автомобиль учун футболчилардан пул талаб қилинаётгани ҳақидаги хабарлар «болалаб» кетган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг