Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ЖЧ-2026 саралаши: Ўзбекистон Гонконгни мағлубиятга учратди

ЖЧ-2026 саралаши: Ўзбекистон Гонконгни мағлубиятга учратди

Бугун, 21 март куни Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2026 саралаши доирасида сафарда Гонконг терма жамоасига қарши майдонга тушди. 

Биринчи таймнинг бошларида Элдор Шомуродов киритган голни ҳакам бекор қилди. Вакилларимизнинг тинимсиз ҳужумларга қарамасдан, дастлабки таймда ҳисоб очилмади. Иккинчи бўлимда вакилларимиз Элдор Шомуродовнинг голи эвазига ҳисобни очишди — 1:0. Шомуродовнинг голига Азизбек Турғунбоев ҳаммуаллифлик қилди. 65-дақиқада Жалолиддин Машариповнинг бурчакдан етказган узатмасини ҳимоячи Рустам Ашурматов дарвозага йўллаб, жамоанинг ишончли ғалабасини таъминлади — 2:0.

Уч ўйинда 7 очко жамғарган Ўзбекистон E гуруҳи пешқадамига айланиб олди. Гуруҳдаги яна бир баҳсда Эрон (4 очко) бугун Туркманистонни (1 очко) қабул қилади. Миллий жамоамиз 4-тур доирасида 26 март куни Тошкентда Гонгконгга қарши саф тортади.

ЖЧ-2026 2-саралаш босқичи. 3-тур

21 март (пайшанба)

Гонгконг — Ўзбекистон — 0:2

Голлар: Элдор Шомуродов 49, Рустам Ашурматов 65.

Гонгконг: 1. Ҳунг Фаи, 2. Оливер Бенжамин Герби, 5. Хелио Гонсалвес, 6. Ву Чунг Лок, 8. Тан Чун Лок, 9. Матт Орр (20. Майкл, 63), 11. Эвертон (14. Поон, 63), 16.Чан Филипп, 21. Ю Нам, 22. Соареш Жуниор Валтер, 23. Сун Минг.

Ўзбекистон: 1. Ўткир Юсупов, 2. Абдуқодир Ҳусанов, 4. Фаррух Сайфиев, 5. Рустам Ашурматов (23. Ҳусниддин Алиқулов, 70), 7. Отабек Шукуров, 9. Одилжон Ҳамробеков, 10. Жалолиддин Машарипов (21.Азизбек Амонов, 82), 14. Элдор Шомуродов, 15. Умар Эшмуродов, 19. Азизбек Турғунбоев, 20. Ҳожимат Эркинов (22. Аббосбек Файзуллаев, 46).

21 март (пайшанба)

21:00. Эрон – Туркманистон.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг