Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон «Интер» клуби академиясининг расмий филиали очилган дунёдаги иккинчи мамлакат бўлади

Ўзбекистон «Интер» клуби академиясининг расмий филиали очилган дунёдаги иккинчи мамлакат бўлади

Фото: «БелТА»

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Италиянинг «Интер» клуби футбол академияси билан музокаралар олиб боряпти. Музокаралардан кўзланган мақсад пойтахтимизда «Интер» футбол клуби академиясининг расмий филиалини очишга эришиш, деб хабар бермоқда ЎФА матбуот хизмати.

«Интер» академияси дунёга машҳур футбол академияси ҳисобланиб, ўтган йили академия тарбияланувчилари Италияда 15,16,17 ва 18 ёшлилар ўртасидаги чемпионатларда ғолибликни қўлга киритишган.

Айни пайтда бутун дунёда Италиядан ташқари фақат Хитойда «Интер» клуби академияси расмий филиали мавжуд. Бунинг сабаби оддий – клуб акцияларининг катта қисми Хитойнинг «Suning Commerce Group» компанияси ҳисобланади.

Агар музокаралар муваффақиятли якунига етса, Ўзбекистон «Интер» клуби академиясининг расмий филиали очилган дунёдаги иккинчи мамлакатга айланади.

ЎФАнинг мақсади фақат ўзбекистонлик футболчилар учун академия ташкил этиш эмас. Мақсад Тошкентда «Интер» клубининг футболчилар тайёрлаш бўйича Ўрта Осиё мамлакатларидаги марказини ташкил этиш. Шунингдек, Италиянинг болалар футболи бўйича кучли мутахассисларини юртимизга олиб келиш ва уларнинг бой тажрибасидан унумли фойдаланиш ҳам режалаштирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг