Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон МТЖнинг Осиё Кубогидаги шиорини танланг!

Ўзбекистон МТЖнинг Осиё Кубогидаги шиорини танланг!

2019 йилнинг 5 январь – 1 февраль кунлари БААда Осиё Кубоги мусобақаси бўлиб ўтади. Ушбу мусобақада Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси «F» гуруҳида Уммон, Туркманистон ва Япония терма жамоаларига қарши кураш олиб боради. 

Мазкур мусобақа давомида ҳар бир миллий терма жамоа учун алоҳида автобус ажратилиб, ушбу автобусга терма жамоа шиори ёзиб қўйилади. Осиё Футбол Конфедерацияси расмий сайтида Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Осиё Кубогидаги шиори учун овоз бериш жараёни бошланди. 

Терма жамоамиз учун 3та шиор варианти тақдим этилган: 

«КУЧ БИРЛИКДА» — «FORCE IN UNITY»
«БИТТА ОСИЁ. БИТТА ЖАМОА, БИТТА ОРЗУ» — «ONE ASIA. ONE TEAM. ONE DREAM».
«БИЗ ШУ ЕРДАМИЗ. ЎЗБЕКИСТОН» — «HERE WE ARE. UZBEKISTAN»

Қуйидаги ҳавола орқали ОФК расмий сайтига ўтиб, ўзингизга ёққан шиор учун овоз беришингиз мумкин.

Энг кўп овоз тўплаган шиор Осиё Кубоги давомида терма жамоамизни олиб юрадиган автобусда акс этади. Овоз бериш жараёни шу йилнинг 1 ноябрь кунига қадар давом этади. Қайси шиор энг кўп овоз олгани 5 ноябрь куни эълон қилинади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг