Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Самарқандда 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси бошланади

Самарқандда 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси бошланади

15 сентябр куни Самарқанд шаҳрида 46-FIDE Бутунжаҳон шахмат олимпиадасига старт берилади. Ўзбекистон нуфузли мусобақага илк бор мезбонлик қилмоқда.

Олимпиада 15–27 сентябр кунлари Silk Road Samarkand халқаро кўргазма марказида ўтказилади. Илк тур баҳслари 16 сентябрда бошланади. Жамоалар очиқ ва аёллар тоифасида 11 тур давомида ғолиблик учун курашади.

Мусобақада қарийб 400 та терма жамоа, 4 мингдан ортиқ шахматчи, мураббий ва делегация аъзоси иштирок этиши кутилмоқда.

Олимпиада билан бир вақтда Самарқандда FIDE Конгресси ҳам ўтказилади. 24 сентябрда шахматни таълимга интеграция қилишга бағишланган FIDE таълим саммити, 25 сентябрда эса ҳудудий сайловлар бўлиб ўтади.

26–27 сентябр кунлари FIDE Бош ассамблеяси ўтказилади. 26 сентябрда ташкилотнинг кейинги тўрт йиллик раҳбарияти сайланади. Шунингдек, Бош ассамблеяда 2030 йилги Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси мезбони ҳам аниқланади.

Олимпиаданинг сўнгги тури ва ёпилиш маросими 27 сентябрга белгиланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг