Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Темур Кападзе терма жамоанинг кенгайтирилган таркибини эълон қилди

Темур Кападзе терма жамоанинг кенгайтирилган таркибини эълон қилди

Фото: «Uff.uz»

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи вазифасини вақтинчалик бажарувчи Темур Кападзе 2018 йилги жаҳон чемпионатининг икки иштирокчиси - Сенегал ва Марокаш терма жамоаларига қарши ўйинларда майдонга тушиши мумкин бўлган футболчиларнинг кенгайтирилган рўйхатини Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбариятига тақдим этди. Кенгайтирилган рўйхатидан 30 нафар футболчи жой олди.

Дарвозабонлар:
Элдор Суюнов «Пахтакор»
Ботирали Эргашев «Пахтакор»
Игнатий Нестеров «Локомотив»
Жавоҳир Илёсов «Машъал»

Ҳимоячилар:
Фаррух Сайфиев «Пахтакор»
Достонбек Турсунов «Нефтчи»
Шерзод Аъзамов «Пахтакор»
Умар Эшмуродов «Насаф»
Анзур Исмоилов «Чан Чун Ятай» (Хитой)
Ислом Тўхтахўжаев «Локомотив»
Шуҳрат Муҳаммадиев «Локомотив»
Виталий Денисов «Локомотив» Москва (Россия)
Акмал Шораҳмедов «Пахтакор»
Олег Зотеев «Локомотив»
Акром Комилов «Бунёдкор»
Рустам Ашурматов «Бунёдкор»

Ярим ҳимоячилар:
Одил Ҳамробеков «Насаф»
Одил Аҳмедов «Шанхай СИПГ» (Хитой)
Отабек Шукуров «Шаржа» БАА
Элдор Шомуродов «Ростов» (Россия)
Жалолиддин Машарипов «Пахтакор»
Жавоҳир Сиддиқов «Қўқон 1912»
Икром Алибоев «Локомотив»
Сардор Рашидов «Локомотив»
Достон Ҳамдамов «Бунёдкор»
Сардор Мирзаев «Локомотив»
Фозил Мусаев «Жубило Ивата» (Япония)
Жасур Яхшибоев «Пахтакор»

Ҳужумчилар:
Темурхўжа Абдуҳолиқов «Ал Сайлия» (Қатар)
Марат Бикмаев «Локомотив»

Маълумот учун, терма жамоамиз 19 март куни Тошкентда йиғилади. Эртасига, 20 март куни эса футболчилар Истанбул орқали Марокашга жўнаб кетишади. Вакилларимиз 23 март куни Сенегал терма жамоасига қарши ўйин ўтказсалар, 27 март куни Марокашга қарши майдонга тушадилар. Ҳар иккала ўйин Касабланка шаҳрида ташкил этилади. Эслатиб ўтамиз, Марокаш сафарига Кападзе ўша кунги холатга кўра жисмоний ва функционал жиҳатдан энг яхши тайёргарликка эга бўлган 23 нафар футболчини олиб кетади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг