Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Умид Аҳмаджонов ЎФФ президентлигидан кетади

Умид Аҳмаджонов ЎФФ президентлигидан кетади

ЎФФ президенти Умид Аҳмаджонов

Фото: www.the-uff.com

«Халқ сўзи online» нашри ЎФФ президенти Умид Аҳмаджонов билан интервью уюштирди. Аҳмаджоновнинг айтишича, у федерациядаги раҳбарлик ваколатини топширади.

«Аввало, мени ушбу лавозимга муносиб кўрган давлатимиз раҳбарига юксак ишончлари учун чексиз миннатдорлик изҳор этаман. Зиммамга қандай масъулият юкланганлигини жуда яхши ҳис этиб турибман, шундай экан, Президентимиз ва халқимиз ишончини оқлаш учун икки карра куч ва ғайрат билан ишлашга тайёрман», — деди Умид Аҳмаджонов.

Саволингизга келадиган бўлсак, икки ташкилотга раҳбарлик қилишим бу вақтинчалик бўлиб, жорий йилнинг 25 январида Ўзбекистон футбол федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтади ва унда ташкилотга янги раҳбар сайланиши кутилмоқда. Демакки, футбол федерациясида раҳбарлик ваколатимни топшираман. Аммо бу футболдан бутунлай кетаман дегани эмас. Чунки ўзбек футболида бошлаб қўйган бир қатор янги лойиҳа ва режаларимиз бор, уларни ниҳоясига етказмай туриб ортга чекиниш адолатдан бўлмайди.

Умид Аҳмаджонов

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг